Соғлигим кўтармайди
Ассалому алайкум! Менинг ёшим 16да. Мен яқинда ғусл қилиш ҳақида эшитдим ва ғусл қилишни ўргандим. Фақат бир муаммо бор. Яъни ғусл қилишга соғлигим кўтармайди. Яъни бошим тўғрироғи мийям сувдан қўрқади. Бошимдан сув қўйиб юбора олмайман. Мазам бўлмай қолади. Ҳатто чўмилганимда ҳам танамни алоҳида, кейин бошимни секин алоҳида юваман. Ғусл қилганда бошдан сув қуйиш керак экан. Мен эса соғлигим туфайли бошимдан сув қуя олмайман. Шунга ғусл вожиб бўлганда қандай ғусл қилсам бўлади? Ёки бошимдан сув қуймасдан қўлимга сув олиб бошимни қўлим билан ишқалаб ювсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ғусл дуруст бўлиши учун қандай кўринишда бўлса ҳам бутун баданингизни, жумладан бошингиз ва сочингизни ундан сув томадиган даражада ювишингиз шарт. Бирор тук қуруқ ҳолда қолмаслиги керак. Валлоҳу аълам!
6 Август 2022, 11:42 | Савол-жавоблар | 158 | Турли саволлар