Эрини ака укаси

Ассалому алайкум! Мани эрим акасини хотинини ўз сингилларидек кўрадилар. Курбон Хаит байрами куни келиб табриклаб мани оналарини ва акаларини хотинини қучоқлаб табрикладилар. Акасини хотинини қучоқлаб табриклаш тўғрими? Ман тушган оилада шу тўғри хисобланар экан. Ўзим котта бўган оилада бу нотўғри деб онам тарбия берганлар. Турмуш ўртоғим ман синглимдек кўраман ва келин бўлиб тушган қиз келин эмас қиз боп хисобланади шунинг учун мен қучоқладим деб айтдилар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аканинг хотини ука учун мутлақо бегонадир. Улар бир-бирига номаҳрам бўлиб, қучоқлашиш у ёқда турсин ҳатто бир маконда ёлғиз қолишлари ва гаплашиб ўтиришлари ҳам жоиз эмас. Эрингиз қилаётган иш ҳаромдир. عن معقل بن يسار أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "لأن يطعن في رأس أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمس امرأة لا تحل لهرواه الطبراني والبيهقيМаъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сизлардан бирингиз учун ҳалол бўлмаган аёлни ушлашдан кўра бошига темирдан бўлган михят(игна, бигиз) санчилиши яхшироқдир” дедилар". 
Ровийларнинг барчаси ишончлидир.
(Табароний ва Баҳақийлар ривояти).ولأن يزحم رجل خنزيرا متلطخا بطين أو حمأة خير له من أن يزحم منكبه منكب امرأة لا تحل لهرواه الطبراني Бошқа бир ҳадисда: 
“Кишининг елкаси ўзига ҳалол бўлмаган аёлнинг елкасига тегишидан кўра, у учун лой ва балчиққа буланган тўнғизга тегишидан яхшироқдир” деганлар. (Табароний ривояти). عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَإِيَّاكُمْ وَالدُّخُولَ عَلَى النِّسَاءِفَقَالَ رَجُلٌيَا رَسُولَ اللهِ، أَفَرَأَيْتَ الْحَمْوَ؟ قَالَالْحَمْوُ الْمَوْتُرَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّУқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аёлларнинг олдига киришдан эҳтиёт бўлинг!» дедилар. Шунда бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули, эрнинг қариндошига нима дейсиз?» деди.«Эрнинг қариндоши ўлимдир!» дедилар у зот».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам номаҳрам эркакларни аёллар олдига киришдан ман қилмоқдалар. Чунки бу жуда ҳам хатарли ишдир. Ҳеч ким йўқ жойда бир аёл билан бир эркакнинг холи қолишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида ношаръий, ҳаром ишга, ҳеч бўлмаганда шубҳага, ёмон фикр туғилишига сабаб бўлади. Фараз қилайлик, бир аёл ўз уйида ёлғиз ўтирибди. Эшикдан бир номаҳрам эркак чақириб келди. Ичкарига кирди. Уйда мазкур аёлдан бошқа ҳеч ким йўқлигини билди. Шу пайт иккисини ҳам шайтон васваса қилиши, зинога бошлаши ҳеч гап эмас. Бундай ҳолатлар тез-тез бўлиб туришини ҳамма яхши билади. Зинонинг кўпчилик ҳолатлари айни бегона эркак ва аёлнинг бир жойда холи қолишларидан бошланиши ҳеч кимга сир эмас. Баъзи бирлар даъво қилганларидек, холи қолган эркак ва аёл очиқ кўнгиллик билан, «дўстона» гаплашиб ўтиришди ҳам дейлик. Нимани гаплашишади? Шу пайт хотиннинг эри ёхуд эркакнинг хотини келиб қолса, улар дўстона гаплашиб ўтиришибди, деб ўйлайдими? Умуман, бошқа бир одам, қўни-қўшни кўриб қолса-чи? Баъзи бир кишилар «Уйга эрнинг қариндошлари келиб-кетиб туришади. Зарурат юзасидан ҳеч ким йўғида хотиннинг олдига кирса нима бўлди?» дейишади. Саҳобаи киромлар ҳам худди шу саволни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашган экан. У зот бу иш ўлим билан баробар эканлиги ҳақида хабар берибдилар. Яъни, бу ниҳоятда хатарли иш, дебдилар. Чунки бу нарса бепарволикка сабаб бўлади. Мазкур эътиборсизлик оқибатида эса ҳаром иш содир бўлиши ҳеч гап эмас. Акасининг хотини билан зинода қўлга тушган укалар оз эмас. Шунга ўхшаш, бошқа номаҳрам қариндошлар ҳам. Шунинг учун зинҳор ва зинҳор ушбу ҳадиси шарифга хилоф қилмаслик керак. Бунинг учун кимдир бу шаръий амрни тарк этгани туфайли зино қилиб қўйган ёки шубҳага қолиб, бир оила бузилган бўлиши шарт эмас. Шариатда бир ҳукм жорий бўлганми, мўмин-мусулмон киши унга қатъий амал қилавериши лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

6 Август 2022, 13:02 | Савол-жавоблар | 194 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar