шер
Ассалому алайкум! Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга атаб шеър машқ қилган эдим. Шуни сизларга улашгим келди. Илоҳим жойлари жаннатда бўлсин.
Ҳар ишда ҳикмат бордир валекин,
Мўминлар қалбида бўлдингиз ҳасрат,
Қабрингиз тупроғи совимай туриб,
Бу азиз қадрингиз билинди Ҳазрат. Айтишди: дунёдан ўтибдилар Шайх,
Қанчалар безабон қилдилар ҳайрат,
Илмга интилган мендек шогирдни,
Армонда қолдириб кетдингиз Ҳазрат. Ўшал кун қуёш ҳам ботиб уфққа,
Ойнинг чиқиши чун кутибсиз фурсат,
Янги кун қуёши отишин кутмай,
Фоний бу дунёдан кетдингиз Ҳазрат. Миллионлаб мухлислар кўзларида ёш,
Маърифатли қалблар қилмоқда фикрат,
Ғам босиб эгилди қанча – қанча бош,
Сизчи қайтмас бўлиб кетдингиз Ҳазрат. Бир умр ҳаётга мазмун тўлдириб,
Иймонсиз қалбларга жо қилиб суннат,
Расулнинг ҳақиқий вориси бўлиб,
Илмга қондириб кетдингиз Ҳазрат. Қўлимда қаламим титрайди ҳамон,
Жудолик дардидан ёзяпман ибрат,
То тирик эканман тополмам сира,
Сиздайин Тавфиқли олимни Ҳазрат. Китобингиз ўқиб қувонади дил,
Гўёки сиз билан қураман суҳбат,
Дуолар қиламан Қиёмат қадар,
Сиздайин олимлар туғилсин Ҳазрат. Бухорий, Термизий изларидамиз,
Аллоҳнинг ишқила топамиз Жаннат,
Пайғамбарим билан Кавсар бўйида,
Суҳбат қурмоқликка илҳақмиз Ҳазрат. Кўзларимиз майли нам бўлса, бўлсин,
Қиёмат тонггига етгунча фурсат,
Жойингизни Жаннатдан тилаб дуода,
Юзимизга масҳ тортиб қўямиз Ҳазрат. Китобларингиз қолди, лавҳалар қолди,
Қолди умрингиздан бизларга ибрат,
Муҳаммадга Содиқлик йўлларингизни,
Давомчиси бўлиб қолайлик Ҳазрат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ташаккур. Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 10:04 | Савол-жавоблар | 180 | Таълим ва мутаъаллим