Пул ишлайдиган илова ҳақида

Ассалому алайкум! Мен бир сайт топдим, унда интернет улашиб пул ишласа бўларкан. Кейин кошелёк очдим. Энди, ҳозир ҳеч нима қилмасам ҳам у кошелёкка пул йиғиляпти, лекин у кошелёкдан кредит картасига ҳали пул ўтказганим йўқ. Балки улар интернетимни олиб пул қўйиб қўйишаётгандир. Мен шу йўл билан ишлаган пулим ҳалол бўладими ёки ҳаромми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бизга маълум бўлишича, ушбу илова ва унинг сайти фаолияти аъзоларнинг қурилмалари орқали интернетга кириш ва бу эвазига уларга ҳақ тўлашдан иборат. Аслида бу жоиз кўринсада, лекин аъзоларнинг қурилмаларидан айнан қандай мақсадларда фойдаланишида ноаниқлик бор. Шариатга ва қонунга зид бўлган контент тарқатиш, хакерлик ҳужумлари уюштириш, ўзгаларнинг шахсий маълумотларини ўғирлаш каби жиноятларга алоқадор бўлиб қолмаслик учун бу иловани ишлатмаслик лозим. Валлоҳу аълам!

6 Август 2022, 14:42 | Савол-жавоблар | 179 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar