Савдо вакили

Ассалому алайкум! Мен бир ишлаб чикарувчи заводни савдо вакилиман. Рахбарим билан бўлган келишув хар соткан товаримдан 1$ дан менга ойлик қилиб чиқариб берадила. Лекин менга берилган товарни нархи 10$ бўлса мен харидорга 12$га сотиб қўшимча 2$ даромад кўришим жоизми? Рахбарим хабарлари бор ва қарши эмасла қимматрога сотаётканимдан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Маҳсулот эгасининг изнисиз жоиз эмас. Раҳбарингиз қарши эмаслигини ёзибсиз, раҳбарингиз бунга изн бериши учун аввало унинг ўзида  маҳсулотни бундай тасарруф қилишга ваколат бўлиши лозим. Валлоҳу аълам!

21 Август 2022, 23:22 | Савол-жавоблар | 179 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar