САТ ҳақидаги савол давоми

Ассалому алайкум! Аввалги савол ҳақида баъзи тушунмовчилик бўлди. 217862-саволнинг давоми деса ҳам бўлади. 1) Агар САТ учун жой зарур яъни топшириш зарур бўлса сотиб олиш жоизми?(бепул-$500 гача сотилади) 2)Ўтган саволда сотиш жоиз эмас дейилган, бу агар сотса ҳаром деганими?(баъзи биродарлар шуни кўриб ҳам сотишяпти) 3)жойни бекор қилса $25 олиб қўяди, сотиб олса кейин керак бўлмай қолса, шу $25 ни ўзини олиб бошқа бировга берса бўладими? .Савол бераётганим сабаби биз мусулмон бўла туриб бир-биримизни устимиздан пул ишлаяпмиз. Уларга ёрдам беришни умуман ўйламаймиз ҳам. Биз бирлашайлик деётган пайтда ҳамма ҳа шундай дейди. Аммо амалда эса ҳамма тескари , ҳамма ўз фойдасини ўйлайди, айбни бошқага тўнкаб кетаверади. Агар ҳар битта инсон ўзини ислоҳ қилса албатта жамият тузалади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бундай жойни сотиш жоиз эмас. Аммо бирор нарса эвазига ундан воз кечиш мумкин. Сотиш билан воз кечиш ўртасидаги фарқ шундаки, аввалгисида икки тараф бир-биридаги мулкни ўзаро алмашади, иккинчисида эса бир тараф мулк беради лекин унинг эвазига ҳеч нарса унинг мулкига ўтмайди. Балки нариги тараф ўз жойига эгалик ҳуқуқидан воз кечади. Шундан сўнг ҳар ким ўша жойни эгаллаши мумкин. Мулк берган тараф ўша жойни эгаллашга улгурмай қолиши ҳам мумкин.2). Савдо дуруст бўлмайди. Олган пули/мулки у учун ҳалол бўлмайди.3). Пул ё бошқа бирор нарса эвазига воз кечиши мумкин. Валлоҳу аълам!

23 Август 2022, 19:34 | Савол-жавоблар | 142 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar