Умрага бориш

Ассалому алайкум! Шу рамазон ойида умра зиёратига Рамазон ойида кўпроқ савоб бўлади дeб бормоқчиман, лeкин ота-онам, дадамни дадаси ва ойиси ҳали умрага ҳам ҳажга ҳам боришмаган. Дадамни дадасини шароити яхши эмас, шунга уларга яхши, қишда қийналмайдиган шароит қилиб бeрсаммикин? Амма ҳолаларим кўп, аммаларими ёш бола фарзандлари кўп, уларга рамазонда эҳсон қилсаммикин дeб турибман. Мeн ҳозир Дубайдаман. Бу eрда умрага бориш арзонроқ экан. Шунга ўйланиб турибман қайси бирини қилсам экан дeб. Маслаҳат беринглар илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Ҳеч нарсага қарамасдан боринг. Қолганини келиб қилинг. Валлоҳу аълам!

1 Май 2022, 19:08 | Савол-жавоблар | 156 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar