Бизнесда шерикчилик

Ассалому алайкум! Биз текстил мато бўяб бериш фаолиятини юритамиз. Корхонага маблағ керак ҳамкорлик қилмоқчимиз бизнинг таклиф 100,000$ беради ва бир ойда қанча махсулат бўялган бўлса 1кг учун 0,03$ дан фойда ажратиб берамиз энг ками 1йилга келишамиз ҳамкорликни тугатсак тикилган пулни 3 ой ичида қайтарамиз. Шу холатда иш юрутсак бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Фойдани бундай кўринишда белгилаш дуруст эмас. Келишув тўғри бўлиши учун сармоядорни мато бўяш ишига шерик қиласиз. Ишдан ҳосил бўлган фойдани улушлар кўринишида тақсимлайсиз. Мисол учун сизга фойданинг 3/2 қисми, сармоя эгасига эса 3/1 қисми каби. Сармояни қайтариб бермай туриб фойдани тақсимлаш дуруст эмас. Шунга кўра, 1 йилга шартнома тузсангиз, фойдани йил охирида тақсимлайсизлар. Сармоядор пулга муҳтож бўлса, йил асносида қарз сифатида  шерикчиликдан маблағ олиб туриши мумкин. Валлоҳу аълам!

27 Август 2022, 11:06 | Савол-жавоблар | 150 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar