Ишчи ўз хаққини олмаса

Ассалому алайкум! Якинда, бир кийналган дўстим иш бергин деб келди. Иш борлигини, факат бошка вилоятга бориб, ишни битириб келиши мумкинлигини айтдим. Ёнига яна бир дўстими қўшдим. У дўстими машинаси бор, бегонага киро хаки бергандан, бирга борилар, бирга битирасизлар ишни дедим. Чунки, у иш 2 кишини талаб килар эди. Хизмат хаққи ва расходлари билан 5 млн сўмга келишдик. Улар боришди ва ишларни 4 кунда бажариб, қайтишди. Жами 1.250.000 сўм расход килишди (машинага 150 минг сум метан қуйишган шу пулни ичидан) 650 км йўл босган шофёр дўстим 500.000 сўм машина хаққига сўради ва олди. Бунга хаққи бор деб ўйлайман, лекин 2 ишчи ўртасида бу нарса келишилмаган экан. Чунки, машина хаққини олиши табиий деб ўйлаган. Бегона шофёрга қимматроқ тўланиши аниқ эди. Икки дўстим хам буни жуда яхши билади. Энди, жами 3.250.000 сўм қолган пулни иккина бўлиб берсам, қийналган дўстим, рози эмасман, машина хаққиниям ярмини манга берасан деб, пулни олмей, қиёматда гаплашамиз деб кетворди. Бошқа дўстлар орқали бервордим пулини, лекин олишни хохламаяпти. Ушлаб олган гапи, қиёматда гаплашамиз. Лекин ман айтилган пулни бердим. Ёлғон аралашмаган. Энди нима қилишга хайронман, қийналган дўстими пули, яъни 1.625.000 сўм манда турибди. Уйига обориб берай десам, оиласи билан ўртасида низо чиқишидан хавотирдаман. Шунга маслахат берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Иш ҳақи ноаниқ бўлгани учун келишув фосид бўлган. У иккисига ужраи мисл берасиз. Ужраи мисл - шундай ишга ўртача тўланадиган ҳақдир. Валлоҳу аълам!

27 Август 2022, 11:26 | Савол-жавоблар | 170 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar