Меъёр ва Зарф
Ассалому алайкум! Шайх Ҳазратларини "Амаллар ниятга боғлиқдир" китобларини ўқиётиб, ибодатларнинг вақти ҳақида икки атамага дуч келдим. Булар меъёр ва зарфлардир. Илтимос, шу атамалар ҳақида батафсил тушунтириб бера оласизларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Вожибнинг қисмлари Турли омиллар эътиборидан вожиб тўртга тақсимланади.Биринчи тақсим адо қилиш вақти эътиборидан бўлиб, мутлақ вожиб, муқайяд вожиб ва муваққат вожибга бўлинади.
Шариатда қилиниши шак-шубҳасиз, қатъиян талаб қилинган нарса мутлақ вожибдир. Лекин унинг адо қилиш вақти тайин қилинмаган бўлади. Бунга каффоротлар мисол бўла олади. Жумладан, қасамнинг каффороти. Бу ишни амалга ошириш вақти тайин қилинмаган.
Қасамхўр қасамига амал қила олмаса, каффоротни дарров адо қиладими ёки кейинроқми - барибир.
Ҳаж ҳам шунга ўхшаш, имкони етганда вожиб бўлади. Лекин “Фалон йили қилиши шарт” деган гап йўқ.
Шариатда муқайяд ва муваққат вожибни қилиш қатъиян талаб қилинган ва вақти белгиланган. Бунинг мисоли - беш вақт намоз. Ҳар бир намознинг вақти муайян, ўша вақтда бажариш фарз. Рамазон ойининг рўзасини тутиш ҳам шу ойга боғлиқ. Ундан ортга суриб ёки олдинга ўтказиб бўлмайди.
Бу тақсимдан келиб чиқадиган хулоса шуки, муқайяд вожибни тайин қилинган вақтдан ортга сурган мукаллаф, агар узрсиз бўлса, гуноҳкор бўлади. Мутлақ вожибнинг эса муайян вақти йўқ, қачон хоҳласа, шунда адо қилаверади.
Ҳанафий уламолар наздида муқайяд вожиб уч турга бўлинади.Биринчи тури: кенгайтирилган вожиб.
Унинг вақтини (ушбу вақт “зарф” ёки “мувассаъ” деб ҳам аталади) Аллоҳ таолонинг Ўзи кенг қилиб қўйган. Ўша вақт ичида мазкур вожибнинг ўзини адо этса ҳам, унга ўхшаган бошқасини адо этса ҳам, имкон бўлади.
Мисол учун, пешин намозининг вақти қуёш қиёмдан оққанидан бошлаб, ҳар бир нарсанинг сояси ўзининг қиём пайтидаги асл соясидан ташқари ўзига икки баробар бўлгунча. Шу вақт ичида пешинни ўқиб олиб, унга ўхшаган намозни яна ўқиса бўлаверади.Иккинчи тури: торайтирилган вожиб.
Унинг вақти чегараланган бўлиб, унда ўзидан бошқа ибодатни қилиб бўлмайди. Ўз жинсидаги бошқа нарса у ерга сиғмайди.
Мисол учун, Рамазон ойида рўза тутиш фарз қилинган. Шунда фақат мазкур ойнинг рўзаси тутилади холос. Бу ойда бошқа хил, масалан нафл рўзага вақт йўқ, сиғмайди. Бу “меъёр” ҳам дейилади.Учинчи тури: икки хил ўхшаши бор вожиб.
Бунда вожиб иш бир жиҳатдан ўзининг вақтига ўзи сиғади ва ундан бошқаси сиғмайди. Яна бошқа жиҳатдан эса бошқасининг ҳам сиғиш имкони бор.
Мисол учун, ҳаж бир жиҳатдан ўзининг вақтига ўзи кифоя қилади, яъни ҳаж ойларига ундан бошқа ҳаж сиғмайди. Шунинг учун ҳам бир кишининг бир йилда биттадан бошқа ҳаж қилиш имкони йўқ. Бошқа бир жиҳатдан олганда, бошқаси ҳам сиғиши мумкин. Чунки ҳаж ибодатининг вақти кенг - икки ою ўн кун - шаввол, зулқаъда ва зулҳижжанинг ўн куни.
Мана шу тақсимдан баъзи бир натижалар ҳам келиб чиқади.
Кенгайтирилган вожиб амални адо этаётганда ният билан уни тайин қилиб олиш вожибдир. Ният билан тайин қилмаса, тўғри бўлмайди. Бир одам пешин вақтида тўрт ракъат намоз ўқийди. Агар ўша намозни ўқиётганда тайин қилиб, “Пешин намозини ўқияпман”, деб ният қилган бўлса, пешиннинг тўрт ракъат фарзини адо қилган бўлади. Агар “Пешиннинг фарзини ўқишни ният қилдим” демасдан, “Тўрт ракъат намоз ўқишни ният қилдим”, деган бўлса, фарзнинг адосига ўтмайди. Агар муайян вақтдан кейин ўқиса, адо топмайди. Чунки ўз вақтидан кейин ўқилган намоз қазо бўлади. Агар бир марта ўқиб, вақт борида, камчилиги бўлгани учун яна бошқатдан ўқиса, бу ўша намозни қайтариш бўлади.
Ҳанафий мазҳабининг наздида вақти тор бўлган вожибда (меъёрда) мукаллаф ниятни тайин қилиши вожиб эмас.
Мисол учун, Рамазонда рўза тутишни ният қилса, етарли. Албатта, тайинли ният қилиш шарт эмас. Чунки ўзи шундоқ ҳам Рамазоннинг ичида турибди. Ундан бошқа нарсани қилиш имкони йўқ, бунга рухсат йўқ. Шунинг учун Рамазон ойида “Рўза тутдим”, деб ният қилиб қўйса, бўлади. “Рамазон рўзасини”, “фарз рўзани” деб айтиш шарт эмас. Ана шу рўзаси ўз-ўзидан фарз рўзанинг ўрнига ўтаверади.
Агар рамазон ойида “Нафл рўза тутдим”, деб ният қилса ҳам, нафл эмас, фарз бўлаверади. Тақозои ҳол шуни талаб қилади. (“Усулул фиқҳ” китобидан). Валлоҳу аълам!
27 Август 2022, 14:56 | Савол-жавоблар | 182 | Ибодатлар