Сут бериш
Ассалому алайкум! Келин бўлиб 1-фарзандимни дунёга келтирганимда 5-6 ойлик пайтида қайнотам оғир касал бўлиб қолдила жигардан анча даволандила бўлмади. Биркуни қайнонам эшитибтила эмизикли хотинни сутидан ичса тузалиб кетаркан деб. Менга айтганларида ёш бўлганманми хоп деп пиёлага озроқ соғиб берганман. 3-4 марта қайнотам ичтила, жойлари жаннатдан бўлсин, барибир дунёдан ўттила. Касаллик жигарни қоплаб бўлган экан 5 йилдан кейин 2-фарзандимни туғдим ҳар замонда кўнглимга келади гуноҳ қилмадимикан деб. Агарда гуноҳга ботган бўлсам энди нима қилсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қайнотангиз ҳалол бўлмаган нарсани ичган бўлган.ولم يبح الإرضاع بعد مدته لأنه جزء آدمي والانتفاع به لغير ضرورة حرام على الصحيح شرح الوهبانيةМуддатдан кейин эмизиш мубоҳ эмас.
Чунки у одам жузъидир. Ундан заруратсиз фойдаланиш саҳиҳ қавлга кўра ҳаромдир («Дуррул мухтор», «Шарҳи Ваҳбония»).
Сут онанинг (қўл ёки қулоқ каби) бир аъзоси ҳисобланади. Шариат зарурат юзасидан болага бир ривоятда икки йилу олти ой (бу Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзи), бошқа бир ривоятда эса икки йил мобайнида онасининг сутини эмишига ижозат берган (шунга фатво берилган). У ёшдан ўтганидан кейин бола онасининг сутини эмиши жоиз эмас, балки ҳаром саналади. Валлоҳу аълам!
6 Сентабр 2022, 14:03 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш