Ойлигимга шерик

Ассалому алайкум! Мен москвада қурилишда ишлаб юрибман. Топган ойлигимга топган пулимга Аллоҳни шерик даб ният қилсам боладими? Бўлса агар қанчасини қайга сариф қиламан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Сиз шерикчилик юритмас экансиз. Жидду жаҳд билан Аллоҳ розилиги учун ҳалол ишласангиз, ҳаром ва шубҳали ишлардан четда бўлсангиз касбингизга барака ёғилади. Нисобга етганида закотини адо қилиб савобга эришаверасиз. Валлоҳу аълам!

6 Сентабр 2022, 15:23 | Савол-жавоблар | 167 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar