Канализация сувлари ёнидан намоз

Ассалому алайкум! Аҳолидан келадиган оқова сувларни тозалайдиган стансияда ишлайман, бадбўй ҳиди бор. 5-6 метр нарироқда операторлар хонаси бор, саволим шу хонада ёки ишхонам ҳовлисида намозимни ўқисам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Намоз ўқилаётган макон (оёқ ости ва сажда ери) пок бўлиши кифоядир. Бадбўй ҳид намозни ман қилмайди. Валлоҳу аълам!

12 Сентабр 2022, 17:42 | Савол-жавоблар | 111 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar