Табиб ҳақида

Ассалому алайкум! Холамни учта келини бор биттаси мени синглим бўлади яъни, холамни ўғли билан турмуш қурган турмушлар худога шукур яхши лекин, учтасиям мана 7-8 йил бўлдики хали фарзанд кўришмади. Докторлар соғлом, фарзандли бўлишади деяпти аммо, натижа бўлмаяпти, холамни қизи бир мулла табиб топипди. У табиб номаҳрам бўсаям қўлини томирини ушлаб кўриб гапираркан 1-марта боришганида синглимга сен 1,5 ойдан кейин хомлали бўласан деган экан 2-марта боришанда учала келинига қоғозга дуо ёзиб берибди. Уни сувга солиб ювинишларини ва ичимлик сувига солиб ичишларини айтибди. Кейин ўша қоғозни менга қайтариб олиб келасизлар мен унга дам солиб тугиб бераман белинггизга боғлаб юрасизлар дебди. Ахир бу фолбинликмасмикан деб ўйлаб синглимга айтганларини қилма ишонма дедим. Бошқа бунақа жойларга ҳам борма дедим. Айтингчи мен тўғри қилдимми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тўғри қилибсиз. Қайтиб бормасин. Валлоҳу аълам!

16 Сентабр 2022, 16:40 | Савол-жавоблар | 145 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar