Авлиёлар хақида

Ассалому алайкум! Авлиёлар қандай бўлади? Бир чол ўзини авлиёман деб, бир танишимизга вазифалар бериб, хаётида ўтган воқеаларнию келажакни ва уйда нима гаплар бўляпганигача айтиб беряпти экан. Танишимизга сизларга қарғиш теккан Аллоҳни исмларини 70 минг марта айтсангиз қарғишдан қутиласизлар деб буюрибти. Бу инсонга ишониб ширк келтириб қўйишмияптимикин?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша чол ғайб илмини даъво қилибди. Унга ишонманглар. У каззобдир. Валлоҳу аълам!
13 Сентабр 2022, 20:35 | Савол-жавоблар | 57 | Администратор
|
Boshqa savol-javoblar