Ассосий иш вақтида кўшимча иш қилиш

Ассалому алайкум! Мен бир давлат корхонасида бухгалтер лавозимида ишлайман. Корхона билан тузилган меҳнат шартномасига асосан менинг иш вақтим 09:00 дан 18:00 гача. Баьзида шу вақт оралиғида мен корхона ишларига тааллуқли бўлмаган ишлар билан, яьни ўзимга тегишли корхона ишлари билан, хизмат ҳақимни олишга келишган бошқа ташкилот ишлари билан, уларнинг ҳисоботларини қилиш ва топшириш билан боғлиқ жараёнлар билан шуғулланиб тураман. Баъзида эса 18:00 дан кейин ишхонада қолиб, юқорида санаб ўтилган корхонага тегишли бўлмаган ишлар билан корхона компютеридан, унинг интернетидан фойдаланган ҳолда шуғулланиб тураман. Саволим: Юқоридаги хатти-ҳаракатларим шариатимиз қонун-қоидаларига зидми? Бундай ҳолатда қандай йўл тутишим керак? Юқоридаги вазиятларда асосий иш берувчимнинг ҳаққига хиёнат қиляпманми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Хос ишчи белгиланган иш вақтида иш берувчига ўз вақти ва меҳнатини тўлақонли топшириши лозим. Умумий келишувларда ушбу вақтдан фақатгина инсоний ҳожат, фарз ибодат ва таомланиш каби зарурий ҳожатлар истисно қилинган бўлади. Иш вақтида иш берувчи сизга юмуш топиб бера олмаса ҳам унинг рухсатисиз шахсий ишингиз билан шуғулланишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

16 Сентабр 2022, 18:50 | Савол-жавоблар | 148 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar