Ўзбекчасини ўқиса савоб бeриладими?
Ассалому алайкум! Устозлар, Анъом сурасини бошидан охиригача ўқиса фаришталар истиғфор айтишини биламан. Анъом сурасини араб тилида ўқий олмайдиган одам, ўзбeкчасини ўқиса хадисда айтилган ҳолатга эришса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бўлмайди. Қуръонни маъноси билан биргаликда араб тилида талаффузи ҳам бўлиши керак. Шунда тиловат қилинган ҳисобланади. Оят ва ҳадисда келган сўзларни камитмай, зиёда қилмай ўрнини босадиган бошқа сўзга алмаштирмай зикр қилиш керак. Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нега айнан ўша сўзларни танлаганларининг ҳикмати бор. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир саҳобийга ётишдан олдин ўқиладиган дуони ўргатиб “Ва бинабиййикаллазий арсалта” деб ўргатганлар. У саҳобий қайта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўқиб бераётганларида “Ва биросуликаллазий” деб ўқиган. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Йўқ ундай эмас, “бинабиййикаллазий” деб айт” деганлар. ваҳоланки уларнинг маъносида фарқи йўқ эди. Ушбу ҳадисдан фуқаҳоларимиз оятларни ўзгартириш, қўшимча қилиш, камитиш жоиз бўлмагани каби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган зикрларни ҳам ўзгартириш камитиш ёки ўзимиз томонимиздан унга бирор қўшимча қилиш жоиз эмасдир деганлар. гарчи маъноси бир хил бўлса ҳам. Чунки ҳадис тиловат қилинмайдиган ваҳийдир. Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг айтган сўзлари ҳақида қуйидагича марҳамат қилган: وَمَا يَنطِقُ عَنِ الْهَوَى 3. У ҳаводан нутқ қилмас. إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى 4. У юбориладиган ваҳийдан ўзга нарса эмас. (Нажм сураси). عَنِ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا أَتَيْتَ مَضْجَعَكَ فَتَوَضَّأْ وُضُوءَكَ لِلصَّلَاةِ، ثُمَّ اضْطَجِعْ عَلَى شِقِّكَ الْأَيْمَنِ، ثُمَّ قُلِ اللَّهُمَّ أَسْلَمْتُ وَجْهِي إِلَيْكَ، وَفَوَّضْتُ أَمْرِي إِلَيْكَ، وَأَلْجَأْتُ ظَهْرِي إِلَيْكَ، رَغْبَةً وَرَهْبَةً إِلَيْكَ، لَا مَلْجَأَ وَلَا مَنْجَا مِنْكَ إِلَّا إِلَيْكَ، اللَّهُمَّ آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ، وَبِنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ. فَإِنْ مُتَّ مِنْ لَيْلَتِكَ فَأَنْتَ عَلَى الْفِطْرَةِ، وَاجْعَلْهُنَّ آخِرَ مَا تَتَكَلَّمُ بِهِ». قَالَ: فَرَدَّدْتُهَا عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَمَّا بَلَغْتُ «اللَّهُمَّ آمَنْتُ بِكِتَابِكَ الَّذِي أَنْزَلْتَ قُلْتُ: وَرَسُولِكَ. قَالَ: «لَا، وَنَبِيِّكَ الَّذِي أَرْسَلْتَ Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон ётоғингга келсанг, намозга қиладиган таҳоратингни қил. Сўнгра ўнг ёнинг билан ёт. Кейин: «Аллоҳумма, асламту важҳи илайка, ва фаввазту амри илайка, ва алжаъту зоҳри илайка, роғбатан ва роҳбатан илайка, лаа малжаъа ва лаа манжа минка илла илайка! Аллоҳумма, аманту бикитабикаллазии анзалта, ва бинабиййикаллазии арсалта!» дегин. Агар мана шу кечангда вафот этадиган бўлсанг, фитратда* кетасан. Буларни охирги сўзинг қилгин», дедилар. Мен уларни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга қайтариб ўқиб бердим. «Аллоҳим! Нозил қилган Китобингга...» деган жойига келганда, «Расулингга», дедим. У зот: «Йўқ, «…ва юборган Набийингга», дедилар». Изоҳ: Дуонинг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим, Сендан умид қилган ва қўрққан ҳолда вужудимни Сенга таслим қилдим, ишимни Сенга топширдим, Сенга суяндим. Сендан қочишга ва нажот топишга ҳузурингдан бошқа жой йўқ. Аллоҳим, нозил қилган Китобингга ва юборган Набийингга иймон келтирдим». • Фитрат – соф инсоний табиат, яъни исломий табиат. (“Олтин Силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий) Шунинг учун у зот дуо қилган ўринлардаги дуоларга ўзимиз томонимиздан ўзгартириш ва қўшимчалар киритмасдан дуо қилайлик. Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 06:08 | Савол-жавоблар | 170 | Ҳадислар