Номаз хақида

Ассалому алайкум! Уч киши бўлса қанде жамоа бўлиб ўқиди? Икки киши бўлса қанде ўқиди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Икки киши жамоат бўлиб намоз ўқишганида муқтадий имомнинг ўнг тарафида, оёқ бармоқларини имомнинг товони баробарида қилиб туради.
Жамоат намози ўқимоқчи бўлганлар уч киши бўлса, бирлари имом бўлиб, икки киши унинг орқасида саф бўлади.
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Уч киши бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биримизнинг олдинга ўтишимизни амр қилардилар».
Термизий ривоят қилган.
Сафга тизилиш имомнинг орқасидан бошланади. 
Кейин ўнг ва чап тарафига баробар равишда туриб, саф тўлдирилади. Аввалги саф тўлгандан сўнг кейингисини ҳам худди олдингидек тўлдириш бошланади. Валлоҳу аълам!

16 Сентабр 2022, 19:40 | Савол-жавоблар | 146 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar