Болалар пулига фоиз қўшиш

Ассалому алайкум! Болам учун бола пули оламиз уни устига 1% қўшиб бериларкан шу пулни садақа қилиш учун ўзимни ойлигимдан садақа қилсам бўладими чунки бола пулини қайнонам олади ундан сўраб билмайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бизга маълум бўлишича ҳукумат қарорига кўра пенсия, нафақа, компенсациялар ва моддий ёрдам пулини банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинган. Ушбу қўшимча пулни олиш жоиз. У рибо эмас. Валлоҳу аълам!

23 Сентабр 2022, 18:48 | Савол-жавоблар | 117 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar