Зўб касаллик хижоб

Ассалому алайкум! Зўб касаллиги бор аёл-қизлар хижоб ўрамаса боладими. Яни зўб касаллиги бор одамларнинг бўйин қисми яни кекирдак жойлари очиқ турмаса ўлар ўзларини ёмон хис қилиб зўби қисиб қолиб нафас олиши қийинлашиб қолади. Агар ўрайдиган бўлса қандай қилиб ўрашади шу хақида батафсилроқ тушунтириб берсангизлар. Рахмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Касаллик инсоннинг ибодатларига нуқсон етказа бошласа уни даъволашга ҳаракат қилиш лозим. Ушбу касаллик аёлни рўмол ўрашдан ман қиладиган бўлса, авратини бошқа нарса билан бўлса ҳам тўсиши керак. Буни имкони бўлмаса то даволаниб бўлгунича номаҳрамлар кўзидан ўзини сақлаб туриши керак. Ҳар қандай вазиятда ҳам бу касаллик авратни тўсмаслик учун узр бўлмайди. Валлоҳу аълам!

9 Октабр 2023, 00:07 | Савол-жавоблар | 0 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar