Ҳалол сўйилганига шубҳаланиш

Ассалому алайкум! Бир масалада шубҳаланиш бор эди шунга ойдинлик киритмоқчи эдим. Биз уйда товуқ, хўроз боқамиз. Яқинда яхши юрган хўрозимиз бир пайт қарасак ёмонашиб ёрибди. Уни тезда сўйиш учун олиб бошқа ҳайвоналар назари тушмайдиган жойга олиб бордим тирик эди. Кейин пичоқ олиб чиқунимча орада 2-3 минут ўтдими кўзини юмиб олибди. Кейин Бисмиллоҳни айтиб сўйдим. Қони отилиб чиқмади. Кейин шубҳага бордим. Улгурмадимикин деб уйдагиларга айтсам ташлаб юборишга кўзлари қиймади патини юлиб тозалаб гўштини олиб қўйишди. Шуни гўштини ейиш жоизми? Ёриб кўрганимизда тиқилиб қолган шекили.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ейиш жоиз эмас. Сиз айтган суратда тасмия айтиб, кекирдагидан сўйиб ҳалоллаб олиш керак эди. Жониворни ҳалол бўлиши учун учта нарса шартдир.
1). Сўйилаётган вақтда тирик бўлиши.
2). Жониворнинг жони сўйиш билан чиқиши.
3). Ҳарами шарифнинг ов ҳайвони бўлмаслиги.
1-шарт. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг наздаларида, биринчи шартга кўра озми-кўпми тирик бўлса бўлди. Чунки шу ҳолатда сўйилса ҳам Аллоҳ таолонингحُرِّمَتْ عَلَيْكُمُ الْمَيْتَةُ وَالْدَّمُ وَلَحْمُ الْخِنْزِيرِ وَمَا أُهِلَّ لِغَيْرِ اللّهِ بِهِ وَالْمُنْخَنِقَةُ وَالْمَوْقُوذَةُ وَالْمُتَرَدِّيَةُ وَالنَّطِيحَةُ وَمَا أَكَلَ السَّبُعُ إِلاَّ مَا ذَكَّيْتُمْ Сизларга ўлимтик, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзгага атаб сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, йиқилиб ўлган, сузишдан ўлган, йиртқич еган ҳайвонлар ...ҳаром қилинди... – магар (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз (ҳалол)(“Тафсири Ҳилол” китобидан “Моида” сураси 3-оят)магар (ўлмай туриб) сўйиб олсангиз (ҳалол) – деган қавлига мувофиқ бўлади.
Агар сўйишдан аввал ҳавоннинг тириклиги маълум бўлса, сўйганидан кейин тириклардек ҳаракатланиши ва отилиб қон чиқиши шарт эмас. Агар ҳайвон касал бўлгани учун ёки бўғилиб қолгани учун, бирор бошқа ҳайвон сузиб юборгани учун ҳаракатдан тўхтаб ҳайвоннинг тириклиги ҳақида шакка борилса, уни сўйиб кўрилади. Агар ҳаракатланса ва ундан одатдагидек қон чиқса, бу унинг тирик эканлиги аломати бўлиб, уни ейиш ҳалол бўлади.
Ҳаракатидан мурод, сўйишдан олдинги тирик эканлигига далолат қиладиган ҳаракат ирода қилинган. Масалан очилиб қолган оғзини юмиш, кўзини юмиш, оёғини йиғиб олиш, туклари тикка туриши кабилар. Агар оғзини очса ёки кўзни очса, оёғини чўзса, туклари ётса, сўйишдан аввал уни тириклигига далолат қилмайди.
Одатдагидек қон чиқишдан мурод, тириклиги аниқ ҳайвон сўйилганда қон чиққани каби қон чиқишидир.
Шу қавл ҳанафийлар наздида фатво учун қабул қилингандир.
2-шарт. Жониворнинг жони сўйиш билан чиқиши. Агар ҳайвон сўйиш орқали жони чиқмай, сўйиш билан бирга бошқа амал билан ҳам жони чиқса, уни ейилмайди. Масалан бир ҳайвонни камон ўқи каби нарса билан отганидан кейин сувга тушиб, бўкиб ўлса, уни ейилмайди.
3-шарт. Ҳарами шарифнинг жониворларидан овланган бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!

23 Сентабр 2022, 22:58 | Савол-жавоблар | 123 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar