Аллоҳнинг исмлари ёзилган қоғозни сотиш
Ассалому алайкум! Кейинги пайтда учраб турган ҳолат бўйича савол бермоқчиман. Яқинда уйимизни эшигини таҳминан 30 ёшлардаги бир одам тақиллатиб, лекин кимдир чиқишини кутмасдан эшикни очиб, эшик яқинида турган келинойимга 2 та қоғоз бериб, ўзи ташқарида кутаётган экан. Қоғозлардан бирида Аллоҳнинг 99 исми ёзилган, иккинчисида эса ўзи ҳақида: гапирмаслиги, эшитмаслиги ва шу қоғозни маълум ҳақ эвазига сотиб олсак биздан миннатдор бўлиши ҳақида ёзилган экан. Йигит кўринишидан оёқ-қўли соғ, лекин гапирмас ва эшитмас экан. У эшикма-эшик юриб ҳамма уйга шундай қоғозлар тарқатаётган экан. Эшикни рухсатсиз очгани учун жаҳлим чиқиб, олиб келган нарсасини қайтариб, у сўрагандан камроқ пул бердим. Лекин пулни олмай, тескари ўгирилиб кетиб қолди. Шу кундан бери нотўғри қилдиммикан деб ўйланиб юрибман. Ўзи умуман бундай вазиятда қандай йўл тутишимиз керак? Бозорларда ҳам худди шундай ҳолатлар кузатилиб туради, қандайдир дуолар ёки бирор сура ёзилган қоғоз, эшитмаслиги ва гапирмаслиги ҳақида маълумот ва маълум ҳақ эвазига сотиб олиш бўйича илтимоснома. Илтимос шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз, зеро ҳозир кўплаб одамлар шу вазиятга дуч келишапти, қандай йўл тутсак тўғри бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз мулоҳаза қилганингиз каби куч-қуввати, саломатлиги жойида бўлса, ҳалол меҳнат қилиб пул топиши зарур. Ҳадиси шарифда шундай дейилган:وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لأَنْ يَحْتَطِبَ أَحَدُكُمْ حُزْمَةً عَلَى ظَهْرِهِ خَيْرٌ لَهُ مِنْ أَنْ يَسْأَلَ أَحَدًا فَيُعْطِيَهُ أَوْ يَمْنَعَهُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلاَّ أَبَا دَاوُدَАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, сизлардан бирингизнинг бир боғ ўтин териб орқалаб келиши бировдан сўраши, унга бериш ёки ман қилишдан яхшидир», дедилар».
Бешовларидан Абу Довуд ривоят қилмаган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ўз меҳнати билан касб қилиб, ризқирўз талаб қилиш катта фазилат экани баён этилмоқда. Бировдан бир нарса сўраса, у ўша сўралган нарсани бермаса уят, берса миннат бўлади. Аммо ўтин териб сотиб, кун кўриш – бировга юзини сарғайтирмай ўзининг ҳалол меҳнати билан рўзғор тебратиш шараф бўлади.
Ислом дини мусулмонларни айни ана шу руҳда тарбия қилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан”). Валлоҳу аълам!
23 Сентабр 2022, 23:08 | Савол-жавоблар | 136 | Турли саволлар