Мазий чиққандан сўнг
Ассалому алайкум! Мен 19 ёшдаман. Алҳамдулиллаҳ 2 йилдан бери намоз ўқийман. Намоз ўқишимнинг дастлабки йиллари нотўғри ҳарат қилиб жинсий аъзоларимни қаттиқ шамоллатдим. Хозир қандай ҳолда олатни ювиш керак қандай ҳолда йўқ ўргандим лекин афсуски энди анча кеч. Чунки сурункали прастатитга учрадим. Балоғат ёшида бўлганим сабабли мендан жуда кўп мазий келяпти ҳаддан ташқари кўп. Шифокорлар умуман олатингга сув теккизма, қуруқ сақла нам жойда ўтирма деяпди. Шундай қиляпман лекин мазий сабаб барибир олатни ювишга тўғри келяпти. Эрталаб турсам олатим кучли қўзғалган ҳолда бўлади лекин ҳеч нарса келмайди кейин юрсам сонимга ишқаланиб дарров мазий келади. Олатни ювишга мажбур бўлиб қоламан. Хозир эса прастатитим кучайиб кетди, жуда кўп оғриқлар кун бўйи бавл қилиш билан бандман. Ҳар ярим бир соатда ҳожатга қатнайвераман. Илтимос устозлар олатни умуман ювмайдиган бирор бир усулини ўргатинглар, албатта манийдан сўнг ғусул қиламан лекин мазий қийнаяпти. Даволланавериб дори ичавериб ҳам чарчадим, ота-онам намозларни тўхтатиб тур тўлиқ оёққа тургунча дейди лекин буни истамайман. Мазийдан сўнг қоғоз билан артиниб кифоялансам бўладими унчалик кўп жойга тарқалмайди мазий. Илтимос тўғри йўлни кўрсатинг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мазий пиёланинг кетичалик жойга тарқалмаган бўлса қоғоз билан кифояланаверинг. Нажосатдаги афв миқдор мана шудир. Суюқ нажосат бундан оз жойга тарқалса намоз дуруст, бундан ортиғига тарқалса дуруст эмас. Қуюқ нажосатдаги афв миқдор эса 2.975 гр. Валлоҳу аълам! Ушбу жавобни ўқинг: https://savollar.islom.uz/s/124157
23 Сентабр 2022, 23:58 | Савол-жавоблар | 110 | Таҳорат