Амакиваччалар (аёл ва эркак) ўпишиб сўрашиши
Ассалому алайкум! Мен яқинда бир дорихонага кирсам, дорихона эгаси ва ишчиси амакиваччалар (эркак ва аёл) юзларидан чўлпиллитаб ўпишиб сўрашишди ва бу ҳолатда мен жудаям ноқулай вазиятда ҳайрон бўлдим. Сўрашга ҳижолат бўлдим шундай кўришса бўладими деб? Аёл беш вақт намоз ўқийди, авратини беркитиб юради.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Амакиваччалар бир-бирларига мутлақо номаҳрам. Номаҳрам эркак ва аёлларнинг ўпишиб кўришишлари ҳаром.ولأن يزحم رجل خنزيرا متلطخا بطين أو حمأة خير له من أن يزحم منكبه منكب امرأة لا تحل له. رواه الطبراني Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда:
“Бир киши лой ёки балчиққа беланиб ётган тўнғизга тегиниши, ўзига ҳалол бўлмаган аёлнинг елкасига елкасини тегишидан яхшироқдир” дейилган.عن معقل بن يسار أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "لأن يطعن في رأس أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمس امرأة لا تحل له" رواه الطبراني والبيهقي Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бирортангизга ўзига ҳалол бўлмаган аёлни ушлашдан кўра бошига темирдан бўлган мих қоқилиши яхшироқдир” дейилган". Табароний ва Байҳақий ривоятлари. Валлоҳу аълам!
24 Сентабр 2022, 20:10 | Савол-жавоблар | 134 | Ҳалол ва ҳаром