Пул масаласи

Ассалому алайкум! Мени бир яқин дўстим бор, у мендан пул сўраб туради, сўраганда мен унга бераман  ва бошқа у пулни сўрамайман. У пулни мен шундай бераман ва рози бўлиб бераман (қарзга эмас) чунки унга ёрдам беришга имкониятим бор, саволим шуки дўстимга гунох бўлмайдими ёки у пуллар бўйнида қарз бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарз деб бермасангиз зиммасида қолмайди. Аммо сиз дўстингизни хулқи бузилиб боқиманда бўлиб қолишига сабабчи бўлиб қолаётган бўлишингиз мумкин. Чунки пул сўраб келган одамга пул беравериш эмас, балки ҳалол пул топадиган бирор касб ўргатиб қўйиш керак. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 11:02 | Савол-жавоблар | 165 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar