Кореядаги суғурта пули

Ассалому алайкум! Мен бир зоводга ишга чиқдим кунлик ишчи бўлиб (мардикорлик) ва иш вақтида ўзим айбим билан қўлимни пресга қисиб олдим бармоқларим синди. Шифоҳонага олиб боришди даволаниб чиқдим балнитса ҳаражатларини завод тўлаб берди (сугурта билан заводни шртномаси бор экан суғурта тўлаб берди) мен ҳозирда қатнаб даволаниб турибман даволаниш таҳминан 3 ой бўлади бу вақтда мен ишламайман бунинг учун ҳам завод менга пул тўлайди экан ишламаган кунимга алоҳида жароҳатланганим учун алоҳида.(мен сўрамасам ҳам) Мен бу пулни олишим жойизми 2 - агар завод бермаса мен азиза берсам берди экан бу ердаги қонунга асосан. Бу вазиятда мусулмон инсон учун қайси бири тўғри. Шунчаки берса уни ҳам олиш жойизми Ёки бермаса буердаги қоидага асосан азиза бериб олишим жойизми Ёки иккала вазиятда ҳам олмаслигим жойизми олдиндан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар шартномада бериши керак бўлса, олаверинг. Валлоҳу аълам!

28 Сентабр 2022, 15:34 | Савол-жавоблар | 143 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar