Маст ҳолатда аёлига кет деса талоқ тушадими?

Биз турмуш ўртоғим билан жанжаллашиб турардик. У киши спиртли ичимликлар ичиб, менга куп "Кет" дер эдилар. Сунг мен уйни тарк қилдим. 3 ой утгач мени олиб кетдилар. Чунки у киши арок ичишни ташладилар. Турмуш ўртоғим менга "сен билан ажрашиш учун хэч качон кет деб айтмаганман. Хар бир турмушда уруш-жанжал бўлади" деди. Савол: менга талок тушганми? Агар тушган бўлса, бошидан никоҳ қилишимиз керакми? Биз 2 марта никоҳ килинганмиз. Яна бир марта қилиш мумкинми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Кет, деганда талоқни ният қилмаган бўлса, тушмайди.

30 Апрел 2022, 19:30 | Савол-жавоблар | 172 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar