Уй хайвони сотиб олишдаги заклад

Ассалому алайкум! Заклад хақида кўп саволар бор экан, аммо аксари уй, техника, яна шуларга ўхшаш, туриб қолса хам сотувчига зарар етказмайдиган нарсалар хакида экан. Ман, жиянимга деб мушук боласини сотиб олмоқчи бўлиб, зоодокон сотувчиси билан мушук боласини савдолашиб, битта суммага келиштик. 3 кундан кейин оламан деганимда, "Келишилган суммани 3дан бирини заклад тарикасида бериб кетасиз" дейишти ва закладни тўлаб кетдим. 2 кун ўткандан кейин олишимга тўғри келиб қолди. Дўконга борганимда бошқа ишчи бор экан. Шу вақтда ман олмоқчи бўлган мушук боласи қайт қилиб, хунук бир ахволда эди ва ман "мушук боласи касал болсачи" деган хаёлга бориб мушукни олиш фикридан қайтдим. Ман билан савдода гаплашкан ишчига айтсам, "Олмасангиз, олманг, мажбурлаш йўқ!" деб жавоб қайтарди ва заклад пулини қайтармаслигини айтди. Мушук болаларининг нархи катта мушукларга нисбатан қиммат бўлади ва мушук боласи қанча каттарса шунча нархи тушади, лекн ман савдони зарар бўладиган даражада кеч бекор қилмадим. Ушбу холатда закладни қайтиб олишим жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша пулни заклад сифатида қолдирган бўлсангиз демак сиз хиёри шарт билан савдо қилгансиз. Ё нархини тўлиқ тўлаб молни оласиз, ё савдони бузиб пулингизни тўлиқ қайтариб оласиз. Валлоҳу аълам!

1 Октабр 2022, 16:37 | Савол-жавоблар | 118 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar