Бузуқ аёл

Ассалому алайкум! Хулқи бузуқлиги сизга маълум бўлган аёл сиздан ёрдам сўраса (пул ёки озиқ-овқат каби моддий) ёрдам бериш жоизми? Бу ерда вариант икки хил бўлиши мумкин: 1. ҳозир ҳам шу ишда давомли 2. олдин бузуқ бўлган ҳозирда тавба қилган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром ёки макруҳ ишга сарфлашига гумонингиз ғолиб бўлса пул кўринишида ёрдам берманг. Лекин жонини сақлаб қолиши учун егулик беришингизнинг асло кароҳияти йўқ. Валлоҳу аълам!

4 Октабр 2022, 21:18 | Савол-жавоблар | 138 | Бошқа ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar