Фонд бозорида шубхали акция

Ассалому алайкум! Тошкент фонд бозоридан акция сотиб олмоқчиман. Акциясини сотиб оладиган корхоналаримнинг хаммасини асосий иш фаолияти халол лекин баъзи корхоналарнинг олган кредитлари шаърий нормалардан юқори экан ёки облигациялар чиқаришган. Акция олишимга ёрдам бермоқчиларнинг айтишича шу акцияларимдан кўрган умумий фойдамни 5% эхсон қилсам жоиз экан. Шу гап ростми, бунинг хукми қандай бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тафсилоти етарли эмас. Бирон аҳли илмга учраб аниқлаб олинг. Валлоҳу аълам!

4 Октабр 2022, 22:08 | Савол-жавоблар | 117 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar