52 маросими

Ассалому алайкум! Устозлар, маййит учун 52 маросимини қилиш шариатда борми? Бир илмли одам 52-куни маййитнинг бўғимлари ёрилади, шунинг учун эҳсон бериш керак деди. Шу ростми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бундай гап йўқ ва бу бидъатдир. У гапни айтган киши шу каби маросимлар билан тирикчилик қилса керак. Буни ночор в камбағал, ҳатто  норасида етимлари бўлган мусибатхоналарга бориб еб келишларидан ҳам билсангиз бўлади. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 06:18 | Савол-жавоблар | 158 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar