Насиядаги бир холат

Ассалому алайкум! Насия савдоси тўғрисида ўқиб чиқдим лекин менда сал бошқача холат. Мен мунтазам равишда бозорга тавар тарқатиб келаман. Бошида хаммага муддатни 1 хафта деп белгиладим. Лекин хамма хар хил пайтда берди. Хозир хам кимдур 1 хафтада кимдур 2хафтада яна кимдур 1 ойда беради шу тарзда савдо юриб кетди мен уларни доим қанчада пул беришларини биламан ва нархни шунга қараб белгилайман шунга хар сафар муддат белгиламасам болаверадими? Яна бир холат бази кишилар хар хафта қанчадир миқдорда тавар олаверади ва хар хафта астаткага қараб маълум миқдорни бериб боради шу хам дурустми. Саволим бир оз охшаш лекин сиз азизларнинг ўзингиздан жавоб олш умидидаман манбаларни ўқиб чиқиб узимга фикр чиқара олмадим узр.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Савдо ё нақд ё насия бўлиши мумкин. Нақд савдода сотувчи пулни дарҳол талаб қилишга, ҳатто сотилган молни ҳали харидорга топширмаган бўлса пулнинг охирги тийинини олмагунича молни бермай туришга ҳақли. Насия савдода эса аксинча, яъни харидор то белгиланган муддат келмагунича пулни бермасликка ҳақли. Сотувчи савдодан кейин молни дарҳол топшириши шарт, ушлаб туришга ҳаққи йўқ. Шу эътиборидан савдо насия кўринишида бўладиган бўлса муайян муддат аниқ қилиб белгиланиши шарт. Акс ҳолда савдо фосид бўлади. Сиз ҳам насия савдоингизга озми-кўпми аниқ вақт белгилаб олишингиз лозим. Валлоҳу аълам!

10 Феврал 2023, 00:07 | Савол-жавоблар | 103 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar