Касса ўйнаб умрага боришлик
Ассалому алайкум! Биз оғайниларимиз билан келишиб ота-оналаримизни умра сафарига юбориш мақсадида ўртага пул йиғиш яни "Касса" жорий қилмоқчи эдик. Саволим: шундай қилсак қилган ишимиз шаръий томонлама дуруст бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бундай қилмаганингиз афзал. Ўта қаттиқ зарурат бўлгандагина қарз олиш керак.عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ أَعْظَمَ الذُّنُوبِ عِنْدَ اللهِ أَنْ يَلْقَاهُ بِهَا عَبْدٌ بَعْدَ الْكَبَائِرِ الَّتِي نَهَى اللهُ عَنْهَا أَنْ يَمُوتَ رَجُلٌ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ لَا يَدَعُ لَهُ قَضَاءً». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг наздида Аллоҳ наҳйи қилган кабира гуноҳлардан кейинги энг оғир гуноҳ бир кишининг зиммасидаги қарзини узишга нарса қолдирмай ўлиб, у Зотга рўбарў бўлишидир», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.
Бировдан олган қарзини узмасдан ёки уни узишга имкон қолдирмасдан ўлиб кетишдан оғир нарса йўқлигини баён қилиш учун бу сўзлардан ортиқ ифода топилмаса керак.عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يُصَلِّي عَلَى رَجُلٍ مَاتَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ، فَأُتِيَ بِمَيِّتٍ، فَقَالَ: «أَعَلَيْهِ دَيْنٌ؟» قَالُوا: نَعَمْ دِينَارَانِ، قَالَ: «صَلُّوا عَلَى صَاحِبِكُمْ»، قَالَ أَبُو قَتَادَةَ: هُمَا عَلَيَّ يَا رَسُولَ اللهِ، فَصَلَّى عَلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَلَمَّا فَتَحَ اللهُ عَلَى رَسُولِهِ قَالَ: «أَنَا أَوْلَى بِكُلِّ مُؤْمِنٍ مِنْ نَفْسِهِ، فَمَنْ تَرَكَ دَيْنًا فَعَلَيَّ قَضَاؤُهُ، وَمَنْ تَرَكَ مَالًا فَلِوَرَثَتِهِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُЖобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зиммасида қарзи бўла туриб ўлган одамга жаноза намози ўқимас эдилар. Бир маййит олиб келинди. Бас, у зот: «Унинг зиммасида қарз борми?» дедилар. «Ҳа, икки динор», дейишди. «Соҳибингизга ўзингиз жаноза ўқинг», дедилар. «Ўша икки динор менинг зиммамга, эй Аллоҳнинг Расули», деди Абу Қатода. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у(маййит)га жаноза ўқидилар. Аллоҳ Ўз Расулига фатҳ ато қилганидан кейин: «Мен ҳар бир мўмин учун унинг ўзидан ҳам яқинман. Ким қарз қолдирса, уни адо этиш менинг зиммамда. Ким мол тарк қилса, меросхўрларига», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Бу ҳадиси шариф зиммасида қарзи бўлатуриб ўлиш ўзига яраша муомала талаб қилишини кўрсатади. Ушбу ҳадисга амал қилган ҳолда, ҳозирда ҳам ҳар бир маййитга жаноза намози ўқишдан олдин унинг қарзи бор-йўқлиги сўралади. Унинг қарзларини яқин кишилардан бири ўз зиммасига олганидан кейингина жаноза намози ўқилади. Шариат ҳукми бўйича бирор маййитнинг қарзини ўз зиммасига оладиган киши топилмаса, унинг қарзи хазинадан узилади. Хазина бўлмаган жойларда мазкур қарз шу ерлик мусулмонларнинг закотидан адо этилиши мумкин. Аммо бугунги кунимизда бу шаръий ҳукмни ҳам ўз фойдасига ўзича талқин қиладиганлар топилди. Баъзи одамлар оқибатини ўйламай, катта миқдорда қарз олишни ўзларига эп кўрмоқдалар. Биладиган кишилар уларга қарзни узишни ҳам ўйлаш кераклигини эслатсалар, «Жанозамизда қарзимизни бирорта одам ўз зиммасига олса, қутулиб кетамиз», деган гапни айтмоқдалар. Лекин асл ҳақиқат уларнинг хом хаёлларидаги каби эмас. Маййитнинг қарзини биров зиммасига олса, жаноза ўқилади. Аммо бу ўша маййит қарздан тамоман қутулди, дегани эмас. Келинг, ушбу маънони ҳадиси шарифлар орқали ўрганайлик.وَلِلنَّسَائِيِّ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ رَجُلًا قُتِلَ فِي سَبِيلِ اللهِ ثُمَّ أُحْيِيَ، ثُمَّ قُتِلَ ثُمَّ أُحْيِيَ، ثُمَّ قُتِلَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ مَا دَخَلَ الْجَنَّةَ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ دَيْنُهُНасоий қилган ривоятда:
«Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасам ичиб туриб айтишлари ҳам бу ишнинг қанчалик аҳамиятли эканини кўрсатади. Аллоҳ таолонинг йўлида шаҳид бўлиш қанчалик улуғ мақом! Шаҳид учун жаннат эшиклари доимо катта очиқ. Лекин қарз иши ниҳоятда оғир. Агар инсон Аллоҳнинг йўлида бир эмас, уч марта шаҳид бўлса ҳам, қарзини адо қилмаган бўлса, жаннатга кира олмайди. Ундай одамнинг жаннатга кириши олган қарзининг узилишига боғлиқ бўлиб қолади. Қарзи узилса, жаннатга киради, бўлмаса йўқ. Чунки қарз, қайта-қайта таъкидланганидек, банданинг ҳақи, бу ҳақни фақат ўз эгаси кечади. Аллоҳ таоло кечмайди. Қарз олиб, уни узмай юрганлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозим.عَنْ سَمُرَةَ: رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ صَلَّى الْفَجْرَ فَقَالَ: «هَاهُنَا مِنْ بَنِي فُلَانٍ أَحَدٌ؟» ثَلَاثًا، فَقَالَ رَجُلٌ: أَنَا، قَالَ: فَقَالَ: «إِنَّ صَاحِبَكُمْ مَحْبُوسٌ عَنِ الْجَنَّةِ بِدَيْنِهِ». رَوَاهُ أَحْمَدُ Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бомдодни ўқиб бўлиб, уч марта: «Бу ерда Бану Фулондан ким бор?» дедилар. Бир киши: «Мен», деди. Соҳибингиз қарзи туфайли жаннатдан тўсилиб турибди», дедилар».
Аҳмад ривоят қилган.
Бомдод намозидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозхон қавмга қараб ушбу ҳадиси шарифдаги мурожаатни қилганлар. Номи айтилган уруғнинг вафот этган кишиси жаннатга кира олмай тургани у зот алайҳиссаломга Аллоҳ таоло томонидан билдирилган. Тасаввур қилинг-а, бир одам вафот этиб, сўроқ-саволи битса-ю, фақат биргина нарса сабабидан жаннатга кира олмай турса! Бу одамнинг ҳамма иши яхши экан: иймон-эътиқоди жойида, тақво-ибодати жойида, одамлар билан муомаласи жойида. Жаннатга киришга ҳақли. Аммо бечора банда жаннатга кира олмай турибди. Чунки бир одамдан қарзи бор экан, ўшани узмай туриб вафот этиб қолибди. Қариндошлари ҳам бепарво қолибди. Энди эса Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлган одамнинг қариндошларини унга ёрдам беришга чақирмоқдалар. Меросхўрлар, қариндошлар ўлганнинг қарзини узмагунларича, у банда охират диёрида хижолат чекиб турар экан. Ушбу ҳадиси шариф ва ундаги маъно ҳаммамизни бу масалада жуда ҳам эҳтиёткор ва аҳамиятли бўлишга чорлайди. Ўзимиз ва қариндошларимизда ўзганинг бирор чақа ҳақи қолмаслиги учун алоҳида эътибор билан ҳаракат қилишимиз зарурлигини кўрсатади.عَنْ سَعْدِ بْنِ الْأَطْوَلِ: أَنَّ أَخَاهُ مَاتَ وَتَرْكَ ثَلَاثَ مِائَةِ دِرْهَمٍ، وَتَرَكَ عِيَالًا، فَأَرَدْتُ أَنْ أُنْفِقَهَا عَلَى عِيَالِهِ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّ أَخَاكَ مَحْبُوسٌ بِدَيْنِهِ، فَاقْضِ عَنْهُ»، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، فَقَدْ أَدَّيْتُ عَنْهُ إِلَّا دِينَارَيْنِ ادَّعَتْهُمَا امْرَأَةٌ وَلَيْسَ لَهَا بَيِّنَةٌ، قَالَ: «فَأَعْطِهَا، فَإِنَّهَا مُحِقَّةٌ». رَوَاهُ أَحْمَدُСаъд ибн Атвалдан ривоят қилинади:
«Акам ўлиб, ортидан уч юз дирҳам пул ва аҳли аёли қолди. Мен пулларни аҳли аёлига сарфламоқчи бўлдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аканг қарзи туфайли тўсилиб турибди. Унинг қарзини уз», дедилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Унинг қарзларини адо қилдим. Фақатгина бир аёл ҳужжатсиз даъво қилган икки динор қолди», дедим. «Ўшанга бер, у ҳақлидир», дедилар».
Аҳмад ривоят қилган.
Бу ҳадиси шарифда аввалги ҳадисдаги мавзу яна ҳам нозикроқ тарзда давом этмоқда. Вафот этган одамнинг укаси акасининг қолдирган пулидан қарзларини узиб бўлиб, қолганини унинг аҳли аёлига сарфламоқчи бўлиб турганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ҳали ўлгандан қолган маблағни унинг аҳли аёлига сарфлаш вақти келмагани, ўлган шахс қарзи туфайли жаннатдан тўсилиб тургани ҳақида хабар бермоқдалар. Ука акасининг қарзларини узиб бўлган экан. Фақтгина ҳужжат ва далили, гувоҳи йўқ бир аёл даъво қилган икки диноргина қолган экан. Ана ўша икки динор сабабидан унинг акаси жаннатга киролмай турган экан. Қаранг-а, банданинг ҳақи қандай ҳам нозик ва аҳамиятли! Бир банда ўзидаги Аллоҳ таолонинг ҳақини ва бандаларнинг ҳақини тўлалигича адо этибди. Фақатгина бир аёлнинг икки динор ҳақи қолибди. Шунинг учун у одам охиратда жаннатга киролмай турибди. Бас, шундай экан, у ҳодда «Ўлсам, жанозамда биров «Қарзини мен тўлайман», деса, қутулиб кетаман», дея бўлган-бўлмаганга одамлардан қарз олиб юрганларнинг ҳоли нима кечади? Албатта, уларнинг ҳоли ўта аянчли бўлади. Шунинг учун билиб-билмай, шариат кўрсатмалари бўйича ўзича қарор чиқариш ўта даҳшатли ишдир. Бу борада тўлиқ ва тўғри маълумотга эга бўлмай туриб маҳмадоналик қилмаслик керак. (“Қарз” китобидан). Валлоҳу аълам!
6 Октабр 2022, 19:04 | Савол-жавоблар | 110 | Ҳаж ва умра