Каффорат маблағи

Ассаламу алайкум! Зиммамда қасамнинг каффорати бор эди. Ҳисоб картамда чет эл валютасида кичик тижорат қилиш учун қарзга олган пулим бор эди. Пулнинг миқдори 10 та мискинни тўйдиришга етарди. Аммо ҳали қарзимдан қутилмаганим ва фойда қилмаганим боис 3 кун каффорат рўзасини тутдим. Бу ҳолатда қасам каффорати адо бўлдими? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳолатни ўзингиз биздан яхши биласиз. Ҳақиқатан 10 кишини тўйдириш имкониятингиз бўлмаса рўза кифоя қилади. Ундан аввал орзу-хавас учун олган нарсаларингизни ҳам эътиборга олиб қўйинг. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 04:38 | Савол-жавоблар | 156 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar