Намоз вақтида тахорат синиши

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ беш вақт намозимни канда қилмайман. Яқиндан уйландим. Бугун бомдод намозига тахорат олаётганимда жинсий аъзомдан суюқлик келганини кўрдим. Ювиб, тахорат олиб келиб намозимни адо этдим ва ички кийимимга қарасам оз миқдорда суюқлик теккан экан. У намозимни қайси вақтида чиққанини билмайман. Тахоратим шунда синган ҳисобланадими. Энди бомдод вақти ўтди қазосини ўқиб олатни?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таҳоратингиз намоз вақтида синганига гумонингиз ғолиб келсагина қайта ўқийсиз. Акс ҳолда қайта ўқимайсиз. Валлоҳу аълам!

6 Октабр 2022, 21:54 | Савол-жавоблар | 154 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar