Қарзни қандай қайтаради?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бировнинг бировда қарзи қолган бўлса қиёматда савобидан бeради дeб эшитгандим. Агар мусулмон одам насроний одамдан қарз бўлса қиёматда уни ҳукми нима бўлади? Ахир унга савобидан бeрилгани билан унда энг муҳим бўлган асосий иймон йўқку? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шуниси алам қиладида... Барибир савобидан насроний бўлган одамга олиб берилади. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 06:18 | Савол-жавоблар | 160 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar