Фирма орқали автомобил сотиш
Ассалому алайкум! Мен шахсий автомобилимни сотмокчиман. Хозирги кунда муддатли тўлов хизматини яратиб берувчи, банк билан ишлайдиган компаниялар бор экан. Улар сизнинг автомобилингизни ўзини шоурумига қўйади ва машинага харидор топилса компания банкка алоқага чиқади. Банк эса машинани мендан сотиб олади ва харидорга муддатли тўлов-кредитга сотади, тахминан мижоздан сумманинг 20-30% ини олдиндан олади. Шу шаклда мен автомобилимни банкка сотсам бўладими? Ха тўғри, мен банкни кай йўл билан машинани мижозга сотишини биламан. Агар мендан харид қилаётган тараф у махсулотдан нотўғри йўлда қайта сотса мен шуни била туриб унга сотишим жоизми? Маълумки, бундай савдо хозир халқ ичида жуда оммалашган. Бир тараф халол молини бошқа бир топиш тутиши (масалан банк ёки менга маълум бўлган бир ўғри кимса) шубхали ёки харом бўлган тарафга сотиши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳалол эмас. Рибавий шартнома билан сотишини билиб туриб бунга ёрдам берган ва гуноҳига шерик бўлган бўласиз. Валлоҳу аълам!
7 Октабр 2022, 11:44 | Савол-жавоблар | 105 | Молия ва тижорат