Бахшиликмасми?
Ассалому алайкум! Мен талабама студентман университетга киргунча хотирам, тафаккурим, фаросатим, эслаб қолиш қобилятим яхши эди. Унверситетга кириб қилган гуноҳларимни ўзим биламанда балки шундандир хотирам сусайиб кетди. СҲуларни қайта тиклаш учун Аллоҳга қандайдир амал қилишим лозим деб бир эшонни(қандайдир илимли инсон бўлса керак олдига навбат жуда кўп эди) олдига бордим. У олдида қандайдир арабча ёзилган китоб ва рақамлар бор эди, мендан нима дардинг бор демади ҳамда туғилган йилим ва исмимни сўрадида оқ хўрозни сўйиб қирқ қошиқ мойга қовурасан қонини чўққа қиздириб уйдинг олдиларига сепасан яна нималардир қиласан деди эсдан чиқариб қўйдим. Қайта сўрашга хижолат бўлиб шу ёғини қилдимда Аллоҳадан қалбан сўрадим. Шу қилган ишим дуруст бўлдими? Ҳеч нарса ҳам сўрамадию олдига 10 минг сўм қўйгандим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу каби ишлар динимизда ҳаром қилинган. Ундай жойларга қайта қадам босманг. Қилган ишингиз учун тавба ва истиғфор айтинг. Валлоҳу аълам!
7 Октабр 2022, 14:24 | Савол-жавоблар | 214 | Турли саволлар