Масжидда ўтириш ҳақида

Ассалому алайкум! Масжидда имомнинг ўнг томонида туриб намоз ўқиса чап томонида туриб намоз ўқиган одамга қараганда савоби кўпроқ бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Фазилатда имомнинг орқаси, сўнг ўнг томон, сўнг чап томон бўлади. Лекин имомнинг ўнг томони афзаллиги мутлоқ эмас. Агар чап томонда жой кўп бўлса ўша тарафда туриш афзал. Яъни сафда имомни ўртага олиш керак. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 17:20 | Савол-жавоблар | 171 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar