Иккиланиш васваса
Ассалому алайкум! Шайтон жуда васаваса қиляпди.Намоз ўқиганимга бир йилдан ошди ҳозир 3-курс талабаман математика ўқитувчилик бўйича. Институтимда таълим сифати яхши эмас.Шу сабаб қўшимча курсларга бориб 3,4-курс давомида институт дарсини қилмай инглиз тилини,математикани ва динимни яхшироқ ўрганмоқчиман эртага жамият фойдали инсон бўлиш ва вақтимни беҳуда сарфламаслик учун(беҳуда вақт учун ҳам жавоб беришимиз борку) Имтиҳонларда телфондан фойдаланганим учун степендия олмайдиган қилиб баҳоларни ёпдим бундай пул манга харом бўлса керак деб лекин барибир шайтон васвасасидан қутулолмаяпман.Институтимизда телфон ишлатмасдан имтиҳонлани ёпадиган талаба йўқ бунга инситутдаги таълим сифати пастлиги ҳам сабаб институтни ташлай десам ота-онамни норози қилган бўламан яхши ўқийман десам сифат пастлиги,математикани мустақил ўрганиш қийин бўлгани,эртага ўқтувчи бўлганда фойдаланмайдиган илмларга бефойда қийинчилик чекиш,вақт ўтказиш ёқмаганлиги учун умуман ўқигим келмай қолган.яқинларим манга ўхшаб ўқтувчиликни битириб келишган улар яхши ўқиган бўлса ҳам институт олган билимлари ёдларидан чиқиб кетган фойдаланмаганлари учун шунча вақт зеҳнга эртага жавоб бериш ҳам борку.Лекин манга диплом керак чунки кўп ёшларга маслаҳат бериб илм бериб уларга ёрдам бергим келади чунки кўп ёшларимиз мактабда ўқимасдан беҳуда вақт ўтказиб юришибди.Шулар имтиҳонда телфон ишлатишимга сабаб бўла оладими степендия керакмас шунчаки имтиҳондан ўтиш учун. Яна бир нарса сўрамоқчи эдим бир домла тоқатиз етмаса сўраманг кўп савол сўраш ҳам яхши эмас деганди шундан степендиядан кечиб имтиҳонда телфонда фойдаланавераман дегандим барибир бўлмади гуноҳ бўлсачи деган ҳаёл кетмади. Бу саволни сўрамасам ҳам бўлармиди? Ниятим Аллоҳни амрига ихлос билан кўнгилда ғили-ғашликсиз бўйсиниб таслим бўлиб розилигига эришиш. Борларизга шукур!Сизларни Аллоҳни Ўзи мукофатласин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Стипендияни олмаслик имтиҳонда телефон ишлатишга узр бўла олмайди. Валлоҳу аълам!
12 Октабр 2022, 00:30 | Савол-жавоблар | 284 | Ислам
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Стипендияни олмаслик имтиҳонда телефон ишлатишга узр бўла олмайди. Валлоҳу аълам!
12 Октабр 2022, 00:30 | Савол-жавоблар | 284 | Ислам