"Уйинга кет" дейиш

Ассалому алайкум! Аёлим билан озгина тортишиб уйинга кет деб қўйдим. Буни ажрашиш маънода эмас, уч тўрт кун уйида туриб келсин маъносида айтгандим. Шунда никоҳ бузилмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Ниятингизни рост ёки нотўғрилиги сиз билан Аллоҳ таоло ўртасидаги иш ҳисобланади. Ҳақиқатан шу ният билан айтган бўлсангиз талоқ тушмайди. Мабодо акси бўлса ҳукми бошқа. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 04:54 | Савол-жавоблар | 152 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar