Пишлоқ ва сафар ҳақида
Ассалому алайкум! Пишлоқ хам шубхали таомлар қаторига кирадими?
2). Акам Тошкенда муқим яшайди, Фарғона вилоят Бешариққа ота-онамизни кўргани келганда муқим бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!1). Пишлоқнинг ичига араб тилида “инфиха”(ширдон) деб номланувчи аралашма қўшилади. У сут эмизувчи ҳайвонларнинг қоринларидан олинади. Агар шариатга мувофиқ сўйилган ҳайвонлардан олинган ёки ўсимликдан олинган бўлса, уни ейишда шак-шубҳа йўқ. Жумҳур уламолар эса “инфиха”(ширдон)ни нажосат деб ҳукм қилганлар. Шунинг учун у аралашган нарсани ҳам “ейиш жоиз эмас” дейдилар.Ҳанафий мазҳаби уламолари “ўлимтик ҳайвоннинг юнги ва суяклари пок” дейишади. Чунки уларда ҳаёт йўқ. Шунингдек “пишлоққа қўшиладиган ошқозондан олинадиган аралашма ҳам покдир” деб айтишади. Қолаверса:عن ابن عباس أن رسول الله صلى الله عليه وعلى آله وسلم لما فتح مكة رأى جبنة فقال: ما هذا؟ فقالوا: طعام يصنع بأرض العجم. فقال صلى الله عليه وعلى آله وسلم- :ضعوا فيه السكين واذكروا اسم الله وكلوا Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка фатҳ қилинганида пишлоқни кўриб, “Бу нима” дедилар. Саҳобалар: “Ажам ерларида тайёрланадиган таом” дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Пичоқ билан кесиб, Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар ва еяверинглар” дедилар".عن عمر رضي الله عنه: الجبن من اللبن واللبا فكلوا واذكروا اسم الله عليه، ولا يغرنكم أعداء الله Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Пишлоқ, сут ва либо(ҳайвоннинг янги сути)дандир. Унга Аллоҳнинг исмини зикр қилинглар. Аллоҳнинг душманлари сизларни алдаб қўймасин". Саҳобалар Ироқ шаҳарларини фатҳ қилганларида мажусийларнинг пишлоқларидан еганлари ва бу уларнинг ораларида кенг тарқалгани ривоятларда келади.
2). ОТА ВА ЎҒИЛ БИР-БИРЛАРИНИНГ УЙЛАРИГА БОРГАНДА... Ўғил отасининг уйидан бутунлай кетиб, бошқа шаҳардан уй-жой қилган бўлса ва уларнинг уйлари орасидаги масофа шаръий масофадан узоқ бўлган шаҳар ёки қишлоқларда жойлашган бўлса, улар бир-бирлариникига меҳмонга борганларида мусофир бўлишади. Агар ўғил отасининг жойини бутунлай тарк қилмаган бўлса, отасининг уйига келиши билан муқим бўлади.Агар ота ва ўғил алоҳида-алоҳида сафар масофасидаги ватани иқоматда яшашса, бир-бирлариникига борганларида мусофир бўлишади.فَلَوْ كَانَ لَهُ أَبَوَانِ بِبَلَدٍ غَيْرِ مَوْلِدِهِ وَهُوَ بَالِغٌ وَلَمْ يَتَأَهَّلْ بِهِ فَلَيْسَ ذَلِكَ وَطَنًا لَهُ إلَّا إذَا عَزَمَ عَلَى الْقَرَارِ فِيهِ“Балоғатга етган кишининг туғилиб-ўсган жойидан бошқа ерда ота-онаси бўлса ва бола у жойда оила қурмаган бўлса, ота-онасининг турар жойи унга ватани аслий бўлмайди. Лекин отан-она олдида қолишни қасд қилса, у жой унга ватани аслийга айланади” (“Роддул муҳтор”). Валлоҳу аълам!
29 Апрел 2022, 20:35 | Савол-жавоблар | 178 | Долзарб саволлар