Хомиладан бутунлай сақланиш

Ассалому алайкум! Менинг 2 фарзандим 1 ўғил, 1 қизим бор, Алхамдулиллах. 2сини хам кесарева операция йўли орқали туғилган. Улардан асорат бўлиб бел оғриқлари(орқа мияга наркоз қилингани учун) қолиб кетган. Бироз эгилсам, энгашсам белиб қотиб, кучайиб оғрийди. Саволим, шу сабаблар туфайли бошқа фарзанд кўрмасликка хаққим борми? Спирал олдирмасам гунохкор бўлмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фарзанд кўриш аёлнинг ҳаққи. Вақтинчалик воситалардан фойдаланиш жоиз. Ўзини бутунлай туғмас ҳолатга айлантириб олмасин. Валлоҳу аълам!

13 Октабр 2022, 19:18 | Савол-жавоблар | 269 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar