Қандолатчилик

Ассалому алайкум! Ёшим 22 да. Адажоним яқинда узоқ касалликдан вафот эттила. Унгача оилада ман ва укам ишлаб рўзғор тебратардик. Адажонимдан кейин онам ёлғиз қолмаслилари учун ман ишдан бўшадим. Укамга ёрдам бериш учун бош отирмасдан уйда қандолатчилик хунарими бошладим. Бу ишим билан оиламга Аллоҳ қодир қилганча ёрдамим тейвотти. Торт ва ширинликлага заказла олиб сотаман. Манга туғилган кун учун, янги йил учун ва (ислом динида йўқ) бошқа барча байрамларда хам торт ва ширинликлага заказ берилади. Соволим шуки шу байрамлар учун торт ва ширинликла тайёрлаб берсам шу топган пулим ман ва оилам учун халолми? (Лекин ман хар бир пиширвотган нарсаларими халол масалликлар билан ва тоза, покиза мехнат билан тайёрлайман)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ундан топган пулни ҳаром дейилмайди, тақво қилса шубҳали ишлардан сақлангани яхши. Валлоҳу аълам!

13 Октабр 2022, 19:08 | Савол-жавоблар | 270 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar