Ёлғон қасам
Ассалому алайкум! Мен оилам бузилиб кетмаслиги учун ёлғон қасам ичдим. Арзимаган расм устида овсиним билан тортишиб қолдик. Ман юборган эдим, лекин болаларим босиб юборган деб қасам ичдим. Билмаган эдим бу даражага етиб боришини. Энди бу гунохимни қандай ювсам бўлади? Товба қилдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолога тинмай истиғфор айтинг, тавба қилинг. Бу гуноҳга бошқа ҳеч қачон қўл урманг. Ҳақиқий тавба қилиб, унга қайтган бандасини Аллоҳ таоло қабул қилади, Ўз раҳматига олади. Аллоҳ таоло "Зумар" сурасида марҳамат қилади: قُلْ يَا عِبَادِيَ الَّذِينَ أَسْرَفُوا عَلَى أَنفُسِهِمْ لَا تَقْنَطُوا مِن رَّحْمَةِ اللَّهِ إِنَّ اللَّهَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ جَمِيعًا إِنَّهُ هُوَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ53. (Менинг номимдан) айт: «Эй ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
Имом Бухорий Саъийд ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда айтилишича, кўплаб гуноҳлар қилган бир гуруҳ мушриклар Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Албатта, сен даъват қилаётган нарса жуда ҳам гўзал. Қани айт-чи, биз қилган нарсаларни ювадиган нарса ҳам борми?» деб сўрашганида Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани нозил қилган экан.
Тафсирчи уламоларимизнинг таъкидлашларича, бу ояти карима Қуръондаги умидворлик бахш этувчи энг кучли оят ҳисобланади. Бу оятда бандалар учун энг улуғ башорат бор.
Аввало, Аллоҳ таоло:
«Эй ўз жонларига исроф (жавр) қилган бандаларим», деб бандаларига Ўз нисбатини бермоқда.
Аслида «исроф» деб мол-дунёни ортиқча сарфлашга айтилади. Бироқ, бу сўз маънавий жиҳатдан ҳаддан ошишга нисбатан ҳам ишлатилади. Бинобарин, гуноҳ қилган одам исрофчи бўлади, чунки у Аллоҳ белгилаб қўйган ҳаддан (чегарадан) чиққан ҳисобланади. Гуноҳ туфайли ҳаддидан ошган одам ўзига зарар, жабр қилади. Аллоҳ таоло ушбу оятда бандаларнинг гуноҳ сабабли исрофга йўл қўйиб, ўзларига жабр этишини айтмоқда.
«Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг
Унинг раҳмати жуда кенгдир. «Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар».
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида ширкдан бошқа барча гуноҳларни мағфират этишини таъкидлаган. Чунки,
«Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
Тавба қилган бандаларнинг гуноҳларини кечиради.
Аввал айтиб ўтилганидек, муфассирларимиз бу ояти каримани Аллоҳнинг Китобидаги энг умидли оят деб таъкидлайдилар ва айни пайтда бу умиднинг гуноҳга ташвиқ этувчи умид эмаслигини ҳам қаттиқ уқтирадилар. Яъни Аллоҳ барча гуноҳларни кечиради, деган умид билан била туриб гуноҳларда давом этишнинг фарқи бор. Бу оятда Аллоҳнинг қонун-қоидаларини билмай, аввал гуноҳ қилиб юрганлар ҳам мағфиратдан умид узмасликлари кераклиги айтиляпти. Бу ҳақиқатни оятнинг нозил бўлиш сабабидан ҳам билдик. Валлоҳу аълам!
14 Октабр 2022, 14:54 | Савол-жавоблар | 257 | Турли саволлар