Халол ризқ

Ассалому алайкум! Кореяда студентман. Корея қонунлари бўйича студентларга ишлаш мумкин эмас. Лекин биз ишлаб Ўзбекистондаги ахли оиламиз таминотини қилишимиз керак. Бунга корейс иш берувчилари хам рози. Яъни иш берувчи ва ишчи(биз) ўртасидаги розилик билан ишлаб пул топамиз. Фақат бунга қонун қарши. Кореядаги ўзбек талабаларнинг 99% и шундай ишлайди. Шу иш фаолиятидан топган пулимиз жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингиз бўлиб юрган юрт қонунларини бузишингиз дуруст эмас. Бузсангиз уларга берган аҳдингизга хилоф қилган бўлиб, шу жиҳатдан гуноҳкорга айланасиз. Ишлаб топадиган пулингиз бу билан ҳаромга айланмайди. Валлоҳу аълам!

27 Октабр 2022, 08:40 | Савол-жавоблар | 276 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar