Байъбоши
Ассалому алайкум! Бир танишим мендан савол сўради. Қуйидагича: Мен иккинчи уйимизни пул жуда кераглиги учун сотаётган эдим. Бир харидор келиб нархи ва пулни қачон берилиши ҳақида келишишипти. Келишилган кун пайшанба экан. Харидор айтипти: "Агар ман бу 1 миллион сўм пул Байбоши(заклад) ва Агар мен шанба кунгача келмасам шу пул сизларга". Кейин шанба куни келипти ва харидор биз уйни нотариус орқали расмийлаштириб кейин жами пулни берамиз дебти. Шу кунлар Мустақиллик байрами муносабати билан ҳамма ишламаётган эди ва душанбагача кутишни қарор қилибти. Душанба куни мени дўстим: "Нима бўлди, пул жуда зарил биздан бошқа қимматроқ харидор уйни сўраяпти" деса Харидор1 : "Ҳози кеч бўлди эртага" депти. Дўстим яна: "Ҳози кел улгурасан нотариусга. Сан бизга 1 миллион пул бергансан, бизга пул жуда зарл уйни бошқага бермоқчимиз" депти. Харидор: "Ўша пул ҳам сизга ҳам уйни бераверин" депти. Шу гапдан кейин ҳалиги дўстим уйни қимматроқга сўраётган (лекин бўлиб тўлашга) харидорга беришга қарор қилибти. Ва охирги марта яна аввалги харидорга телефон қилса: "Уйда ҳеч ким йўқ мен ҳози бора олмайман" депти. Улар менда ҳалиги 1 миллион биз учун ҳалолми деб сўрашди. Тўғриси сизлардан биринчи сўраб кейин айтаман деган эдим лекин пулни тезроқ чет эл университетга тўлаш керак эди ва мен улар билан бу нарсаларни телефон орқали эшитганим сабабли буни жавобини ҳози бериш керак деб "бу пул сизларники" дедим. Мен у одам ўзи шартномани бузипти, устига-устак агар вақтида келмасам ўша пул сизларга бўлади деган экан. Шуларни ўйлаб ҳам у пул энди сизники, шунинг учун сиз у одам билан алоқани тўхтатиб уйни сотаверин дедим. Савол: 1). Мен тўғри иш қилдимми? 2). Агар харидор кейинги сафар ҳам пул сизларга деб айтмаганда ўша пулни қайтариб бериш керак бўлар эдими? 3). Шу ерда орада ҳеч қандай пул қўйилмасдан мен фалон куни келаман деса ва келмаса уйни бошқасига берса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Нотўғри иш қилгансиз. Масала борасида шаръий ҳукмни аниқ билмасангиз жавоб бермаслигингиз керак эди.2). Ҳар қандай ҳолатда заклад пулини қайтариш керак. Ҳаридор заклад пулини сотувчида қолдиришга мажбур эмаслигини била туриб ҳадя сифатида қолдирсагина олиб қолиш жоиз.3). Савдо қилинган бўлса ва савдогар ёки харидор “фалон кунгача пули тўланмаса савдо йўқ” кўринишида шартлашишмаган бўлса уйни бошқага сотиб юбора олмайди. Валлоҳу аълам!
27 Октабр 2022, 08:10 | Савол-жавоблар | 265 | Ҳалол ва ҳаром