Эркак ва аëл синфдошлар
Ассалому алайкум! Биз томонларда мактабни тугатганлиги(масалан 5,10,15 йил ва х. к. з) шарафига базм уюштирилади. Албатта эркак ва аëл аралаш бўлади. Вахоланки базм кундузидан кечасигача давом этиши мумкин. Мен дўстларимга бу иш ножоиз эканлигини айтсамда улар бу ерда зино бўлмайди фақат сухбат бўлади, қатнашган одамлар зино қилиш ниятида келмайди. Аввало инсон ўзига тўғри бўлиши керак дейишади. Бу даврада қатнашиб аёлларга аралашмасанг, уларга шахват билан қарамасанг бўлди, ўзинг жуда тақводор турма, динда бунчалик чуқурлашма дейди. Шу ўринда бу каби йиғинларнинг хукмини тушунтириб берсаларингиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом!Ояти карима ва ҳадиси шарифлар далолатига кўра номаҳрам эркак ва аёллар оғир заруратсиз ўзаро аралашиб юришлари жоиз эмас. Аёлларга нисбатан шаҳват кўзи билан қарамаслик улар билан аралашиб юришни жоиз қилмайди. Зеро, аралашув бу гуноҳ содир бўлиши учун воситадир. Шариатимиз бирор гуноҳни ман қилган бўлса унга олиб борувчи барча йўлларни ҳам ман қилган. Аллоҳ таоло "Аҳзоб" сурасида марҳамат қилади: وَإِذَا سَأَلْتُمُوهُنَّ مَتَاعًا فَاسْأَلُوهُنَّ مِن وَرَاء حِجَابٍ
«Қачонки улардан бирор нарса сўрасангиз, парда ортидан сўранг».
Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бирор нарсани сўрасангиз, олдиларига кириб эмас, парда ортида туриб, сўранг. Мусулмонларнинг одоби шундай бўлмоғи керак. Эркак-аёлнинг аралаш-қуралаш бўлиши оқибатида келиб чиқадиган турли мусибатлардан, бало-офатлардан холи бўлмоғи лозим. Аёллар аёллигини, эркаклар эркаклигини билиши, ҳар бири ўзининг чегарасида туриши зарур.
«Шундай қилмоғингиз ўз қалбларингиз учун ҳам, уларнинг қалблари учун ҳам покроқдир». Эркак киши билан номаҳрам аёл орасида парда бўлмаса, қалбларнинг поклигига футур етади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло «шундай қилмоғингиз», яъни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бирор нарсани сўраганингизда, парда ортидан сўрашингиз икки томоннинг қалблари учун ҳам покроқ, демоқда. (“Тафсири ҳилол” китобидан).
Усулий қоидага кўра ояти кариманинг нозил бўлиши хос бир воқеага боғланган бўлса ҳам ундаги ҳукм бутун умматга тааллуқлидир.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам номаҳрам эркак ва аёллар аралашиб юришидан қайтариқ ўлароқ, ҳатто Аллоҳ учун энг маҳбуб макон, гуноҳ ва маъсиятлардан узоқ бўлган ер, яъни масжидда ҳам улар бир-бирларига тўқнаш келишларидан сақланишга буюрганлар.حَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ، حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ سَعْدٍ، حَدَّثَنَا الزُّهْرِيُّ، عَنْ هِنْدٍ بِنْتِ الْحَارِثِ: أَنَّ أُمَّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذَا سَلَّمَ قَامَ النِّسَاءُ حِينَ يَقْضِي تَسْلِيمَهُ، وَمَكَثَ يَسِيرًا قَبْلَ أَنْ يَقُومَ. قَالَ ابْنُ شِهَابٍ: فَأُرَى - وَاللهُ أَعْلَمُ - أَنَّ مُكْثَهُ لِكَيْ يَنْفُذَ النِّسَاءُ قَبْلَ أَنْ يُدْرِكَهُنَّ مَنِ انْصَرَفَ مِنَ الْقَوْمِУмму Салама розияллоҳу анҳо айтади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (намоздан сўнг) салом бериб бўлишлари биланоқ аёллар туриб кетишарди. У зот турмасдан аввал ўринларида бироз қолар эдилар».
(Ровийлардан бири) Ибн Шиҳоб айтади: «Менимча, у зотнинг бироз тўхтаб туришлари аёлларнинг намоздан тураётган одамларга рўпара бўлмай туриб, тарқалиб кетишлари учун бўлган. Яна Аллоҳ билади». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!
27 Октабр 2022, 09:20 | Савол-жавоблар | 303 | Турли саволлар