Телеграм премиум

Ассалому алайкум! Телеграмда премиум версия чиққан. Ўзбекистон учун 3$ лар атрофида. Аммо Туркия VPN ишлатиб 8.000 сўмга олса бўлар экан. Бунда ҳудди Туркиядан сотиб олаётгандай бўлади. Уларда арзонроқ. Ҳозирда кўпчилик ёшлар шу йўл орқали 3$ эмас 8.000 сўм орқали сотиб олишяпти. Шу йўл макрга кирмайдими деган гумондаман. Шу макр эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Телеграмни эгаси рози бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!

30 Октабр 2022, 09:54 | Савол-жавоблар | 262 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar