Қўл мехнати учун неча фоиз қўйиш

Ассалому алайкум! Мен яқинда совунли гуллар ясаб, сотишни бошладим. Унга кетадиган махсулотлари, идиш ва қолиплари бор. Булардан қўл мехнати билан гуллар ясайман. Кетган махсулот пулини устига қўл мехнати учун неча фоиз қўйсам халол бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Истаганингизча нарх қўйишингиз мумкин. Бу борада чекловлар йўқ. Аммо ҳаридорларнинг ҳолатига қараб муомала қилсангиз ишингизда барака бўлади. Моддий қийналганларга саҳоват қилишни ҳам йўлга қўйиш керак. Валлоҳу аълам!

10 Феврал 2023, 00:07 | Савол-жавоблар | 91 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar